“Ўзгидромет” 18 ноябрь, душанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб бир оз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 4-6 даража, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, Устюртда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 7-12 даража илиқ. Устюртда кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 4-7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 13-18 даража илиқ, чўл ҳудудларда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Тошкент вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Ҳафта ўртасида кузатилган совуқдан сўнг, дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича ҳаво аста-секин илиқлашганди.