• Вт. Дек 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Россия Украинанинг энергетика тизимларини нишонга олди – Dunyouzbeklari.Com



17 ноябрь куни эрталаб Россия қўшинлари Украина ҳудудига, жумладан, Киев, Одесса, Кривой Рог, Днепр ва Ровнога ракета ва дронлар билан ҳужум уюштирди.

Одессада ҳужум туфайли шаҳарнинг барча электр транспорти тўхтатилди, дея хабар берди шаҳар раҳбари Геннадий Труханов. Ўз навбатида, Ровно раҳбари Александр Третяк аҳолини тинчликни сақлашга ва пана жойларни тарк этмасликка чақирди.

Киев мэри Владимир Кличконинг маълум қилишича, Печерский туманида уриб туширилган дрон оқибатида турар жой биноси ёниб кетган. Жабрланган аёл шифохонада қолмоқда. Ҳудуддаги парк, бинолар ва бошқа иншоотларга ҳам дрон парчалари қисман зарар келтирган. Шунингдек, Украина пойтахти бўйлаб қанотли ракеталар учирилди, деб маълум қилди Украина ҳаво кучлари қўмондонлиги.

Львов вилоятига ҳам зарбалар берилди. Червоноград туманида ракета парчалари қулаши сабабли гаражлар ва автомобиль ёниб кетди, деди вилоят раҳбари Максим Козицкий.

Николаевда дроннинг турар жой биносига урилиши оқибатида уч аёл ҳалок бўлди, тўрт нафар катта ёшлилар ва икки бола жароҳатланди, деди вилоят раҳбари Виталий Ким.

Киевда ракета ҳужуми туфайли электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Шунингдек, Донецк ва Днепропетровск вилоятларида ҳам фавқулодда ўчишлар содир бўлди.

Украина энергетика вазири Герман Галушченконинг айтишича, Россия ракета ҳужумининг мақсади мамлакат энергетика тизими бўлган. «Россия ракеталари бутун Украина бўйлаб электр энергияси ишлаб чиқариш ва узатиш объектларига ҳужум қилди. Оммавий ҳужум туфайли „Укрэнерго“ баъзи шаҳар ва вилоятларда электр энергиясини фавқулодда ўчира бошлади. Хусусан, Киев, Днепропетровск, Черкас, Хмельницкий ва Донецк вилоятларида фавқулодда ўчиришлар мавжуд», — деди у.

«Бугунги ўққа тутишлар Украина инфратузилмаси бўйича «энг йирик ҳаво ҳужумларидан бирига айланди», — Украина деди ташқи ишлар вазири Андрей Сибиг. «Бу — ҳарбий жиноятчи Путиннинг яқинда қўнғироқ қилган (Германия канцлери Шольц назарда тутилмоқда — таҳр.) ва уни кўргани келганларга (БРИКС саммити — таҳр.) ҳақиқий жавоби. Тинчликка тинчлик ўрнатиш орқали эмас, куч билан эришишимиз керак», — деб ёзди у ўзининг Х саҳифасида.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *