Сурхондарё вилояти Бандихон туманида вояга етмаган шахс ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, ҳодиса 12 ноябрь куни соат 8:00 атрофида туманнинг Чинор маҳалласидан ўтувчи 4Р-100 автомобиль йўлида содир бўлган.

32 ёшли ҳайдовчи Nexia автомобилини бошқариб кетаётиб йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 7 ёшли болани уриб юборган. Оқибатда 1-синф бола оғир тан жароҳатлари олиб туман шифохонасида вафот этган.

Ҳолат бўйича бола ўқийдиган мактабда ЙҲХБ масъул ходимлари ва маҳалла аҳолис иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда автобус ҳайдовчиси мактаб яқинида йўлдан ўтаётган 3-синф ўқувчисини уриб юборганди. Бола воқеа жойида ҳалок бўлган. Суратда йўлни ажратиб турувчи чизиқда мактаб ўқувчисининг макети ўрнатилганини кўриш мумкин. «Dunyouzbeklari.Com» бундай макетлар хавфни камайтириши ўрнига ошириши ҳақида кўп ёзган.