Марказий сайлов комиссиясининг 16 ноябрдаги қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатга олинди.

Ҳужжатга кўра, ҳудудлардан жами 51 нафар сенатор, хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари 3 нафардан сенатор сайлаган. Бироқ янгиланган Конституцияга мувофиқ, Сенат аъзолари ҳудудлардан тенг миқдорда — 4 нафардан (илгари — 6 нафардан) сайланиши керак. Шу билан бирга, уларнинг умумий сони 100 тадан 65 тага қисқарган.

Марказий сайлов комиссиясининг қайд этишича, янгидан шаклланган Сенат аъзоларининг 56,6 фоизи 60 ёшдан катталарни ташкил этди. Бир нафари — 30 ёш, 41,6 фоизи — 40 ёшдан 60 ёшгача.

Рўйхатда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳам сенатор бўлганини кўриш мумкин.

Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлиси 19 ноябрь куни чақирилади. Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси эса 18 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Аввалроқ президент Олий Мажлис Сенатининг 9 нафар аъзосини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолаганди.