Ҳиндистон ўзининг биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказганини эълон қилди, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари ташкилоти (DRDO) 16 ноябрь куни кечқурун Одиша штати қирғоқлари яқинида ракета синовларини ўтказган. Ҳиндистон ҳукумати томонидан эълон қилинган маълумотга кўра, ракета масофаси 1500 километрни ташкил қилади.
Мудофаа вазири Ражнатх Сингх муваффақиятли синовларни мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашда «муҳим босқич» деб атади. «Бу тарихий лаҳза ва бу муҳим ютуқ мамлакатимизни муҳим ва илғор ҳарбий технологияларга эга танланган давлатлар гуруҳига олиб чиқди», — деди у.
«>https://x.com/rajnathsingh/status/1857980534011605222?ref_src=twsrc%5Etfw%7Ctwcamp%5Etweetembed%7Ctwterm%5E1857980534011605222%7Ctwgr%5E%7Ctwcon%5Es1_c10&ref_url=[/twitter_post]
Сўнгги йилларда Нью-Деҳли Ғарб давлатлари билан мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни, асосан, АҚШ, Япония ва Австралияни ўз ичига олган Тўртлик иттифоқи орқали мустаҳкамламоқда.
Бир неча йил олдин Хитой ва АҚШ гипертовушли ракеталарнинг муваффақиятли синовларини эълон қилганди. Бу соҳадаги ишланмалар, деб ёзади Bloomberg, Ҳиндистондан ташқари Австралия, Франция, Германия, шунингдек, Шимолий Корея томонидан олиб борилмоқда.