• Ср. Дек 11th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади — Дарё Янгиликлари


Исроил президенти Исхак Герцог бўлган самолёт Туркия ҳаво ҳудудига киритилмади. Оқибатда яҳудий давлати раҳбари Озарбайжондаги CОP29 иқлим саммитига бора олмади. Бу ҳақда Milliyet хабар берди.

Фото: ГПО

Исроил расмийлари 16 ноябрь куни кечқурун Исхак Герцогнинг CОP29 доирасида Озарбайжонга ташрифи “хавфсизлик нуқтаи назаридан” бекор қилинганини айтди. Бироқ Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигидаги манбалар бунга бошқача сабаб келтирди. Жумладан, Туркия Исроил президентининг самолётига унинг ҳаво ҳудудидан ўтишга рухсат бермаган. Исроилнинг “Едиотҳ Аҳронот” газетаси бу маълумотни Озарбайжон расмийларига тасдиқлатди.

Туркия ва Исроил алоқалари

Ноябрь ойида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон яҳудий давлати билан дипломатик алоқалар узилганини эълон қилди. Сиёсатчи Анқара келажакда Тель Авив билан ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳеч қандай қадам ташламаслигини қўшимча қилди.

Май ойи бошида Туркия Савдо вазирлиги Исроил билан савдо-сотиқни тўлиқ тўхтатганини маълум қилганди. Бунгача Анқара 54 та кичик гуруҳ товарлари экспортини чеклаган.

Март ойида Туркия президенти Ғазодаги вазият ҳақида гапирган, у Яқин Шарқда содир бўлаётган воқеани геноцид деб атаган. 2023 йил декабрь ойида эса Туркия ва Исроил етакчилари бир-бирини кескин танқид қилган. Эрдўғон Нетаньяхуни Гитлерга қиёслаган, Исроил бош вазири бунга қуйидагича муносабат билдирган.

“Курдларга қарши геноцидни амалга ошираётган, қамоққа олинган ва ўз бошқарувига қарши чиққан журналистлар сони бўйича жаҳон рекордини ўрнатган Эрдўғоннинг бизга ақл ўргатишга ҳаққи йўқ”, деганди Нетаньяху.

Бунгача Туркия президенти БМТни муомалага лаёқатсиз ташкилот деб атаган ва унинг тузилмасини ўзгартиришга чақирганди. 2023 йилнинг кузида Ғазодаги воқеалар туфайли Туркия Исроилдаги элчисини чақириб олган. 2024 йилнинг июль ойи охирида Эрдўғон Туркия бир пайтлар Тоғли Қорабоғ ва Ливияга қандай кирган бўлса, Исроилга ҳам шундай кириши мумкинлигини айтган. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *