• Пн. Дек 9th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди — Дарё Янгиликлари


АҚШ Эронга қарши жорий этилган санкциялар учун 1 триллион доллар компенсация тўлаши керак. Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондонининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосари генерал Саҳроб-Али Шамхоний маълум қилди.

Фото: Pixabay

Шамхонийнинг сўзларига кўра, Америка ҳукумати ўрнатган иқтисодий чекловлар Эронга 25 йил давомида зарар етказган. У АҚШ Эронга қарши санкцияларни ядро битимидан чиққанидан кейин эмас, балки Ислом инқилоби ва Теҳрондаги Америка элчихонаси қўлга киритилгандан кейин қўллаганини эслатди.

“Шу билан бирга, АҚШ Яқин Шарқдаги мамлакат миллий хавфсизлигига зарар етказаётган террорчи гуруҳларни фаол қўллаб-қувватлади”, дейди генерал.

АҚШнинг Эронга қарши санкциялари

АҚШ 1979 йилги Ислом инқилобидан кўп ўтмай Эронга қарши биринчи бир томонлама санкцияларни киритди. 1979 йил 4 ноябрда эронлик талабалар Теҳрондаги Америка элчихонасини эгаллаб, дипломатик миссиянинг 50 дан ортиқ ходимини гаровга олди, бу санкцияларга сабаб бўлди. Америка дипломатларини қуролли махсус операция орқали озод қилишга уриниш муваффақиятсиз тугади. Музокаралар натижасида 1981 йил 20 январда гаровга олинганлар озод қилинди.

Ўшанда Вашингтон Теҳронга қаттиқ босим ўтказди. АҚШ президенти Жимми Картернинг 1979 йил 14 ноябрдаги фармони билан Эрон нефтини сотиб олиш тўхтатилди, Америка банклари ва уларнинг хорижий филиалларидаги Эрон омонатлари музлатилди, Эронга ҳарбий қисмларни сотиш тақиқланди.

1980 йил апрель ойида дипломатик алоқалар узилгандан сўнг, Вашингтон Америка товарларини Эронга экспорт қилишни (шу жумладан, озиқ-овқат ва дори-дармонларни ҳам), бу мамлакатга пул ўтказмаларини, шунингдек, Эрон маҳсулотларини импорт қилишга тақиқ киритди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *