• Вт. Янв 21st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Фарғонадаги метан заправкада 10 мрлд сўмдан ортиқ газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди  — Дарё Янгиликлари


Фарғона вилоятида 10,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар берди.

Фото: “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Ўзбекистон туманида жойлашган “О.М.П.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида комплекс ўлчов қувурига ўрнатилган торайтириш мосламаси тескари қўйилган. 

Ушбу қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонасига 10 млрд 498 млн сўмлик (4,03 млн метр куб табиий газ) зарар етказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Апрель ойида Тошкент вилояти Бўка туманидаги метан заправкада бир ойда 1,8 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган эди. Май ойида Қорақалпоғистонда 222,6 млн сўмлик газни мувофиқлик сертификатисиз сотган заправка жаримага тортилганди.

Май ойида Фарғона вилоятидаги метан заправкада 1 миллиард сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Август ойида эса Ўзбекистон туманидаги метан газ тўлдириш шохобчасида 792,5 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилганди.

Бундан ташқари, Ангрендаги метан заправкада 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан, Самарқанддаги метан заправкада 6,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *