• Ср. Дек 11th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исроил ортодоксал яҳудийларни ҳарбий хизматга чақирди — Дарё Янгиликлари


Исроил ҳарбийлари Ғазо ва Ливанда давом этаётган уруш сабабли ултра-ортодоксал яҳудийларга ҳарбий хизматга чақирув жўнатди. Бу диний ва дунёвий исроилликлар ўртасидаги тарангликни янада кучайтириши мумкин. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Фото: Reuters

Олий суд яҳудий семинарияси талабалари ҳарбий хизматдан озод қилинмайди, деган қарорга келди. Уларга бу имтиёзни берувчи қонун 1948 йилда қабул қилинган, ўшанда ултра-ортодоксал яҳудийлар озчиликни ташкил этган. Бироқ диний ҳамжамият раҳбарлари янги ташаббусга норозилик билдирмоқда.     

Reuters агентлигининг Исроил Мудофаа вазирлигига таяниб ёзишича, консерватив ҳамжамиятнинг 7000 аъзосига босқичма-босқич чақирув қоғозлари юборилади. Улар диний турмуш тарзини сақлаб қолиши учун жамоа етакчилари билан ҳамкорлик қилади.

Июль ойида минг нафар ултра-православ хизматга чақирилганди. Янги сиёсат Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху коалициясидаги диний партиялар томонидан қаршиликка учраб, ҳукумат ичида зиддиятларни кучайтирмоқда. Бошқа томондан ҳукуматга анчадан бери хизмат қилаётган захирадаги ҳарбийлар босим қилмоқда.     

Ултра-ортодоксал ҳамжамият раҳбарларининг таъкидлашича, семинария талабаларини дунёвий исроилликлар билан бирга хизмат қилишга мажбурлаш уларнинг диний ўзлигини йўқ қилиши мумкин. Баъзи раввинлар армиядан хабарнома олган издошларини қаршилик кўрсатишга ундаяпти.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *