• Ср. Дек 11th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Баҳодир Жалолов февралда профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказиши мумкин


Супер оғир вазн тоифасидаги 2 карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги бўйича тафсилотлар пайдо бўлди.

Фото: IBA

Унга кўра, чарм қўлқоп устаси 2025 йилнинг 6 февраль куни Канаданинг Монреаль шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшоми доирасида рингга қайтади. Жалоловга ўша куни франциялик Девид Спилмонт рақиблик қилиши мумкин.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов профессионал фаолияти давомида ҳозирга қадар 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Сўнгги жангини 2023 йил 17 ноябрь куни ЖАР вакили Крис Томпсонга қарши ўтказиб, илк раунддаёқ нокаут орқали ғалаба қозонган эди.

Унинг эҳтимолий рақиби Девид Спилмонт эса шу кунгача 27 та жанг ўтказиб, 16 ғалаба, 8 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Ғалабаларининг 11 тасини нокаут орқали қўлга киритган.

Парижда ўтказилган Олимпиада баҳсларида Баҳодир олтин медални қўлга киритди ва оғир вазн тоифасида икки бор чемпионга айланган илк чарм қўлқоп устасига айланди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *