• Пн. Дек 9th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон термасига қарши алоҳида стратегиямиз бор — КХДР бош мураббийи


Футбол бўйича Шимолий Корея терма жамоаси бош мураббийи Син Ёнг Нам ва футболчи Хан Кван Сон 18 ноябрь куни Ўзбекистонга қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида иштирок этди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон футбол ассоциацияси.

«Эртанги учрашувда муваффақият қозониш учун қўлимиздан келган барча имкониятни ишга соламиз. Бунинг учун етарлича тайёргарлик кўрдик», — дея таъкидлади Син Ёнг Нам.

Унинг айтишича, Шимолий Корея терма жамосида Ўзбекистонга қарши ўйин учун алоҳида стратегия мавжуд.

«Ўйин билан боғлиқ барча тайёргарликларни пухта бажардик. Учрашув давомида юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришларга мослашиш жуда муҳим. Футболчиларимиз ўйинга тўлиқ тайёр ва яхши натижага эришиш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз», — деди у.

Матбуот анжуманида қатнашган Шимолий Корея терма жамоаси ҳужумчиси Хан Кван Сонг ҳам Ўзбекистон терма жамоаси чуқур ўрганилгани ва уларга қарши қандай ўйнаш кераклиги аниқлаб олинганини таъкидлади.

«Шу сабабли эртанги баҳсда яхши натижаларга эришамиз, деб ўйлайман. Биз Ўзбекисонга қарши дастлабки учрашувда кутилган натижага эришолмадик. Бу муваффақиятсизлик сабабларини таҳлил қилиб, навбатдаги ўйин учун чуқур тайёргарлик кўрдик. Эрон жамоасига қарши баҳсда йўл қўйган камчиликларимизни Ўзбекистон жамоасига қарши баҳсда такрорламаслик учун бор маҳоратимизни ишга соламиз», — деди у.

Аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов жамоа Шимолий Корея билан ўйинга 3 очко олиш учун келганини таъкидлаганди. «Кучли терма жамоа ҳеч қачон икки ўйинда кетма-кет ютқазмайди», — деганди у. Ўзбекистон бош мураббийи Сречко Катанец ҳам жамоа сешанба куни ижобий натижа учун барча ишни қилишини айтган.

Айни вақтда Жаҳон чемпионати саралаши учинчи босқичининг A гуруҳи қуйидагича кўриниш олган:

14 ноябрь куни Ўзбекистон сўнгги сонияларда Қатарга мағлуб бўлганди. Параллел ўйинларда эса Эрон КХДРни (3:2), БАА Қирғизистонни (3:0) мағлуб этган.

Қатар билан бўлган учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуров жароҳат олганди. Маълум бўлишича, шифокорлар хулосасига кўра, улар Шимолий Корея терма жамоасига қарши ўйинда майдонга туша олмайди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *