Президент парламентда мухолифатни жонлантириш зарурлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида парламентда мухолифатни жонлантириш зарурлигини айтди. Шунингдек, у депутатларга Ҳукумат аъзоси ҳисоботи якунларига кўра, раҳбарни истеъфога чиқариш бўйича президентга таклиф киритиш ҳуқуқи берилганини эслатди.
Қариндошлари билан бирга ишлаши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимлари рўйхати тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан қариндошларнинг бирга ишлашларини чеклаш тўғрисидаги қоидалардан истисноларга йўл қўйилиши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимларининг рўйхати тасдиқланди.
Нуриддин Исмоилов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери этиб қайта сайланди
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери лавозимига яширин овоз бериш йўли билан ХДП депутати Нуриддин Исмоилов қайта сайланди.
Қонунчилик палатаси спикерига янги ўринбосарлар сайланди
Депутатлар Мавлуда Хўжаева ва Раҳимжон Ҳакимов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосарлари этиб сайланди.
Президент — аввалги депутатлар фаолияти ва Қонунчилик палатасининг янги таркибига таклифлари ҳақида
Президент ўтган чақириқдаги депутатлар ишига баҳо берди ва парламент аъзоларининг янги таркиби олдида турган муаммоларни санаб ўтди. Улар орасида вазирликларнинг самарасиз ишлаши, реновация қонунининг қабул қилиниши, мажбурий тиббий суғурта, қонунчиликни ЖСТга мувофиқлаштириш ва бошқалар бор.
Президент Ўзбекистон ҳақида номақбул гапирган хорижликларга тақиқ қўйилиши кўзда тутилган қонунни имзолади
Ўзбекистон ва унинг халқи шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқароси мамлакат ҳудудига киритилмайди. «Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхати» юритилади.
Истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштириш тақиқланиши режалаштирилмоқда
Президент «Адолат» социал-демократик партиясининг истироҳат боғлари, сайилгоҳ, хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича позициясини маъқуллади.
Бюджет маблағлари харажатлари устидан депутатлар назорати деярли сезилмаяпти — президент
Депутатлар давлат бюджети ижроси ҳамда бюджет харажатлари устидан назорат механизмларини кучайтириши керак, деди Ўзбекистон президенти. Шунингдек, у ер, мол-мулк ва айланмадан олинадиган солиқларнинг 100 фоизини, даромад солиғининг камида 50 фоизини туман бюджетларида қолдириш таклифини билдирди.
Омбудсманга фуқаролар шикояти асосида текширув ўтказиш ҳуқуқи берилмоқда
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил фаолиятини тартибга солувчи қонун имзоланди. Ҳужжат билан омбудсманнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди, хусусан, у 5 йилга сайланади ва инсон ҳуқуқлари бўйича қонунларга риоя этилишини назорат қилади. У фуқароларнинг шикоятлари асосида текширув ўтказиш ҳуқуқига эга.
Уй шароитида тирик пилла етиштираётганлар даромад солиғидан озод қилинади
Президент томонидан имзоланган қонун билан уй шароитида тирик пилла етиштираётганлар даромад солиғидан озод қилиниши белгиланди. Касаначилар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағлар эса ижтимоий солиқдан озод қилинади.
Ўзбекистонда 18−24 ноябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Dunyouzbeklari.Com» шарҳи
Ўзбекистонда жорий ҳафта ҳаво ҳарорати меъёрдан юқори бўлиши кутилмоқда. Шу даражадаки, айрим ҳудудларда дарахтлар қайта барг очиши ҳодисалари ҳам кузатилиши мумкин. Вақти-вақти билан ёғингарчилик ҳам (ҳатто қор кўринишида) бўлади. Ҳафта бошида деярли бутун мамлакат бўйлаб туман тушиши кутиляпти.
Ҳафта давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда
Сешанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади. Иш ҳафтаси охирига келиб ҳам айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кундузи +13…+18 даража илиқ бўлади.
Самарқандда уч кишининг ўлимига сабабчи бўлган 21 ёшли ҳайдовчига ҳукм ўқилди
Ургут туманида 21 ёшли Cobalt ҳайдовчиси бошқарувини йўқотиб, қаршисидан келаётган Damas`га урилганди. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва икки йўловчи ҳалок бўлган. Суд ҳукми билан Cobalt ҳайдовчиси 9 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.
Тошкент — Бухоро йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади. У қачондан қатнайди?
Тошкент — Бухоро йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади. Дизель поезди синов жараёни якунлангач, Конституция куни арафасида йўловчиларга фойдаланишга топширилади. Компания 2025−2026 йилларда вагон парки яна 70 та янгиси билан тўлдирилишини қўшимча қилди.
Ўзбекистон бош консулхонаси қариндоши фоҳишаликка мажбурлаган қизнинг Туркиядан қайтишига ёрдам берди
Дипломатлар ва жамоат ташкилотлари холаваччаси иш топиб беришини айтиб, Туркияга чақирган 20 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг уйига қайтишига кўмаклашди. Қизни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилишган. Маҳаллий полиция уюшган жиноий гуруҳни қўлга олди.
Тошкентдаги Аския деҳқон бозори реконструкция қилинади
Пойтахтнинг Яккасарой туманида жойлашган Аския деҳқон бозори реконструкция қилинади. Ҳокимлик лойиҳа амалга оширилиши натижасида 150 млн доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилишини маълум қилди.
Хоразмда қарийб 2,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди
Урганч туманида 2 млрд 92 млн сўмлик газдан яширин йўл билан тўғридан-тўғри тармоққа уланиб фойдаланган новвойхона аниқланди. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
3 очкони қўлга киритиш учун келдик — Жалолиддин Машарипов
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов жамоа Шимолий Корея билан ўйинга 3 очко олиш учун келганини таъкидлади. «Кучли терма жамоа ҳеч қачон икки ўйинда кетма-кет ютқазмайди», — деди у. Мураббий Сречко Катанец ҳам жамоа эртага ижобий натижа учун барча ишни қилишини айтди.
Ўзбекистон термасига қарши алоҳида стратегиямиз бор — КХДР бош мураббийи
Футбол бўйича Шимолий Корея терма жамоаси бош мураббийи Син Ёнг Нам Ўзбекистонга қарши ўйин учун алоҳида стратегияси борлигини таъкидлади. Унинг айтишича, футболчилари ўйинга тўлиқ тайёр. Шунингдек, жамоа ҳужумчиси Хан Кван Сонг ҳам Ўзбекистон терма жамоаси чуқур ўрганиб чиқилганини қайд этди.
Bloomberg: Эрдоған Россия-Украина урушини музлатиш режасини тайёрлади
Туркия президенти Бразилиядаги G20 саммитида Россия-Украина урушини музлатиш бўйича ўз таклифини тақдим этади, деб ёзди Bloomberg. Эрдоғаннинг таклифлари орасида Украинанинг НАТОга аъзолик масаласини 10 йилга кечиктириш ва босиб олинган ҳудудлар бўйича мунозараларни кейинга қолдириш бор.
Одессада Россия ракета зарбаси оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 43 киши жароҳатланди
Россия Украинанинг Одесса шаҳрига берган ракета зарбаси оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, яна 43 киши жароҳатланди. Шаҳарда турар жой бинолари ва фуқаролик инфратузилмаси зарарланди.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!