«Табиат ва одамлар» жамғармасининг иқлим бўйича эксперти Алексей Кокориннинг айтишича, 2024 йил олдинги рекордларни янгилаб, Ер учун метеокузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин.
Мутахассис буни инсон фаолияти туфайли атмосферада ортиқча иссиқлик ҳосил бўлиши ҳамда 2023 йилнинг май-июн ойларидан ҳаракатга тушган Эл-Ниньо табиат ҳодисаси билан изоҳлади.
Айни пайтга келиб, метеокузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил 2023 йил ҳисобланади. Ўша йили Эл-Ниньо таъсири етти ойдан кўпроқ сезилганди, деди Кокорин.