• Пн. Дек 9th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Сурхондарёда «Isuzu» йўлдаги 95 бош молни уриб кетди – Dunyouzbeklari.Com


Сурхондарё вилояти Кўкдала туманида «Isuzu» йўлдан ўтиб кетаётган 95 бош майда шохли молларни уриб юборди. Ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

«Ғузор-Самарқанд» автомобиль йўлининг 105-километрида 17 октябрь куни соат 05:00 атрофида «Isuzu» юк машинаси ҳайдовчиси А.С. майда шохли молларни уриб юборган. Уриб юборилган қўйлар Ғузор туманида яшовчи Ш.Т. ва Қ.Қ.га тегишли бўлган.

Ҳодиса юзасидан Кўкдала тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан тергов олди суриштирув ишлари бошланган. Ҳодиса сабаблари ва зарар миқдори ҳисобланмоқда.

Ҳодиса йўлларда ҳайвонларнинг назоратсиз ҳаракати ва транспорт воситалари хавфсизлигини таъминлаш зарурлигини яна бир бор кўрсатмоқда. Қонунчиликка риоя қилиш ва йўллардаги хавфсизлик чораларини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *