Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 18 ноябрь куни Traverse ва Equinox тўқнашди. Бу ҳақда шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.

Ҳолат соат 08:40 ларда Алишер Навоий кўчасидаги «Асалари уюшмаси» қаршисида юз берган. ЙТҲ оқибатида Traverse машинасидаги икки нафар йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари бошланди.

Бундан ташқари, шу куни соат 14:30 ларда Яшнобод тумани Оҳангарон кўчасида 4 та машина тўқнашган. Иштирокчилар:

  • Damas — ҳайдовчи 2002 й.т.;
  • Monza — ҳайдовчи 1995 й.т.;
  • Onix — ҳайдовчи 1987 й.т.;
  • BYD — ҳайдовчи 1995 й.т.

ЙТҲ оқибатида жароҳат олганлар йўқ.