Goal портали Италия А Сериясининг XXI асрдаги энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди. Ушбу рейтингдан 25 нафар футболчи ўрин олган.
“Ювентус” ва “Парма” сафида фаолият олиб борган Жанлуижи Буффон рейтингда 1-ўринни эгаллаган. Сўнгги поғонадан эса узоқ йиллар давомида “Милан” сафини ҳимоя қилган Тиаго Сильва жой олган.
Бир неча мавсум туринликларда ўйнаган Криштиану Роналду эса “ўнлик”дан жой олмади. Дастлабки 15 талик шундай кўриниш олган:
1. Жанлуижи Буффон;
2. Франческо Тотти;
3. Андреа Пирло;
4. Паоло Мальдини;
5. Златан Ибрагимович;
6. Хавьер Дзанетти;
7. Жоржо Кьеллини;
8. Кака;
9. Андрей Шевченко;
10. Алессандро Неста;
11. Андреа Бардзали;
12. Криштиану Роналду;
13. Лилиан Тюрам;
14. Фабио Каннаваро;
15. Алессандро Дел Пьеро.
Бундан ташқари, Павел Недвед 18-ўринда, Чиро Иммобиле 21, Пауло Дибала эса 24-поғонани эгаллаган.
Аввалроқ Goal портали XXI асрнинг энг яхши дарвозабонлари ҳамда Африканинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари рўйхатини эълон қилган эди.