Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати ҳодиса юзасидан изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Назарбек туманида маст ҳолда пичоқ билан кўчада юрган шахснинг видеоси тарқалди.
Расмий маълумот
- Тошкент вилояти ИИББ хабарига кўра, видеода акс этган шахс тезкорлик билан ички ишлар ходимлари томонидан ушланиб, зарарсизлантирилган.
- Ҳодиса давомида ҳеч ким жароҳатланмаган, атрофдаги фуқароларга зарар етмаган.
- Қайд этилишича, шахс маст ҳолдаги хатти-ҳаракатлари учун қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Эркакка нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ишлари бошланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: