КХДР – Ўзбекистон (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида бош мураббий Сречко Катанес ва ўйин қаҳрамонларидан бири Ўткир Юсупов иштирок этди.
“Ўйиндан қониқдик. Уч очко келтирганимиздан хурсандман. Ҳамма борини бериб ўйнади. Бир кун олдин гаплашгандик – тактика-пактикани йиғиштириб, ҳамма борини бериб, юракдан ўйнаса, ютамиз, деб келишгандик. Кўрдинглар, ҳамма майдонда борини берди”, дейди Ўткир Юсупов.
Маълумот учун, Лаосда бўлиб ўтган учрашувда Аббосбек Файзуллаев гол киритди. Ўткир Юсупов эса ҳакам томонидан белгиланган пенальтини қайтариб терма жамоа ғалабасини таъминлади.
Қизиқарлиси, КХДРга қарши Тошкентдаги ўйинда ҳам дарвозабон пенальтини қайтариб Ўзбекистон ғалабасига ҳисса қўшганди.