• Пн. Дек 9th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қирғизистон Эронга енгилди, БАА Қатарни янчиб ташлади


Бугун ЖЧ-2026 саралаши 6-тури доирасида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган Қирғизистон Эронни, БАА Қатарни қабул қилди.

Эрон аввалига Меҳди Торемий, Солеҳ Ҳарданийнинг икки голи ҳисобига олдинга чиқиб олди, сўнгра Қирғизистон Кожонинг дубли билан мувозанатни тиклади. Якунда Сардор Озмун эронликларга муҳим уч очкони келтирган голни киритиб, баҳс тақдирини ҳал қилди. Эрон 16 очко билан гуруҳ пешқадамлигини давом эттирмоқда.

Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатар ўртасидаги ўйинда дуранг қайд этилиши Ўзбекистон учун энг мақбул натижа бўларди. Аммо Амирликлар бизни аламли мағлубиятга учратган Қатарни янчиб ташлади — 5:0. БАА 10 очко тўплаб Ўзбекистоннинг бевосита ва хавфли таъқибчисига айланди. Бугунги голлар сериясидан кейин Амирликлар гуруҳдаги тўплар нисбати энг яхши жамоа.

Мундиалга боришни истасак, Амирликлар каби ғалаба қозонишимиз ва айнан Амирликларни енгишимиз шарт — турнир жадвалидаги вазият шуни тақозо этмоқда.

Қирғизистон – Эрон – 2:3

БАА – Қатар – 5:0



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *