19 ноябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида янгиланган еттита қўмита ва битта комиссия тузилди. Шунингдек, олтита қўмитага раислар сайланди.

Сенатнинг янги таркибига Хотин-қизлар ва гендер тенглиги қўмитаси киритилмади, унинг ўрнига Одоб-ахлоқ комиссияси тузилди.

Қуйидагилар қўмиталар раислари этиб сайланди:

сайловлар 2024, сенат

Эркин Гадоев — Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси.

сайловлар 2024, сенат

Абдулхаким Эшмуратов — Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси.

сайловлар 2024, сенат

Қутбидин Бурханов — Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси.

сайловлар 2024, сенат

Бахром Абдуллаев — Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси.

сайловлар 2024, сенат

Орзигул Қозихонова — Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси.

сайловлар 2024, сенат

Анвар Туйчиев — Аграр, сув хўжалиги ва экология қўмитаси.

Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Аввалроқ Танзила Нарбоева Сенат раиси этиб қайта сайланган эди. Унинг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, ўринбосари Аманбай Оринбаев ҳисобланади.