Қашқадарё вилоятининг баланд Ҳисор тоғликларида қор ёғиб ўтгани айтилмоқда.
Бугун айни дақиқаларда (18.30 ҳолатига) Ўзгидрометнинг денгиз сатҳидан 2 км ва ундан бироз юқорида жойлашган Кул ва Мингчуқур кузатув пунктида ҳаво ҳарорати +8 ÷ +9°C кузатилмоқда. Кеча тунда минимумлар +4 +5 даражагача пасайган.
Ҳисор тоғ тизмаси денгиз сатҳидан 4.5 км гача юқори тоғликдан иборат эканлиги инобатга олинса, табиийки юқорига кўтарилган сари ҳаво ҳарорати пасайиб, қор ёғиш ҳароратида қор ёққан бўлиши мумкин.