“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб билан янги шартнома имзолайди. Бу ҳақда футбол инсайдери Фабрицио Романо маълум қилди.
Унга кўра, янги шартнома 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Шунингдек, шартномада ҳамкорликни 2027 йилнинг ёзига қадар узайтириш бўйича банд бўлади.
Гвардиола ва унинг штаби билан барча шартлар келишиб олинди. Шартнома расман имзоланиши кутилмоқда.
Маълумот учун, жорий мавсумда АПЛда 11-турдан сўнг “Ман Сити” 23 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. “Шаҳарликлар” сўнгги 4 та ўйиннинг барчасида мағлубиятга учради.