Абдулла Арипов яна Ўзбекистон бош вазири бўлди
Қонунчилик палатасида депутатлар Абдулла Арипов номзодини Ўзбекистон бош вазири лавозимига маъқуллади.
Ўзбекистонда 2025 йил «Атроф-муҳитни асраш ва „яшил“ иқтисодиёт йили» деб эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев 2025-йилни «Атроф-муҳитни асраш ва „яшил“ иқтисодиёт йили» деб эълон қилишни таклиф қилди. Мажлисда йиғилганлар бу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.
«Бундай натижаларга эришиш учун куч ва имкониятимиз етади». Президент ҳукуматнинг беш йиллик вазифаларини белгилаб берди
Президент аввалги ҳукумат ишига баҳо бериб, келгуси беш йилга мўлжалланган устувор вазифаларни белгилаб берди. Улар орасида 2030 йилгача ЯИМни 160 млрд долларга етказиш, инфляцияни 5−6 фоизда ушлаб туриш, 1 млн аҳолини камбағалликдан чиқариш, ижтимоий соҳада ислоҳотлар ўтказиш ва бошқалар бор.
«Янги Ўзбекистон парламенти меъмори ким дейишса, сизни айтардим». Акмал Саидов — президент ҳақида
Депутат Акмал Саидов Қонунчилик палатасининг янги таркибидаги биринчи мажлисида Шавкат Мирзиёевни Янги Ўзбекистон парламенти меъмори, деб атади. Унинг сўзларига кўра, президентнинг бутун фаолияти давомида парламент ҳар доим унинг диққат марказида туради.
Президент бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон бош вазири лавозимига Абдулла Арипов номзодини тақдим этди. «У катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар», — деди президент.
Ўзбекистон фуқаролари учун Қозоғистон ва Тожикистон чегарасини ID карта орқали кесиб ўтиш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда
Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистон ва Тожикистон чегараларини фақатгина ID карта орқали кесиб ўтиши тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди. Аввалроқ шундай тартиб Қирғизистон билан жорий этилганди.
Президент Қуролли Кучлар салоҳиятини оширишга эътибор кучайтирилишини таъкидлади
Президент Шавкат Мирзиёев дунёда турли хатар ва таҳдидлар авж олиб бораётган ҳозирги шароитда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга эътибор янада кучайтирилишини айтди. У халқнинг тинч ва эркин ҳаётини асраш энг муҳим вазифа бўлиб қолишини таъкидлади.
«Парламент ва ҳукумат ўртасидаги муносабат конструктив мулоқотга асосланиши зарур» — президент
Президент вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ўринбосарларига парламент қуйи палатаси қўмиталари билан ҳамкорлик қилиш масъулиятини юклашни таклиф қилди. Шунингдек, у парламент ва ҳукумат ўртасидаги муносабатлар қарама-қаршиликка эмас, балки конструктив мулоқотга асосланиши зарурлигини эслатди.
«Ҳар бир қонунда халққа ҳурмат намоён бўлиши керак» — президент
Президент қонуности ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда ҳар доим ҳам қонун талабларига риоя этилмаётганидан норозилигини билдирди. 2018 йилда барча ҳужжатлар лойиҳаларини мажбурий жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш талаби киритилганди, аммо 2022 йил март ойида бу талаб ўзгартирилган.
«Куч ва имкониятимиз ҳам, салоҳиятимиз ҳам етади» — президент 2030 йилгача ЯИМни 200 млрд долларга етказиш ҳақида
Президент 2030 йилгача иқтисодиёт ҳажмини 200 млрд долларга етказиш мумкинлигига ишонч билдирди ва 160 млрд долларлик мақсад қўйилганда айримлар бунга шубҳа билан қараганини айтди. «Яна бир бор айтаман, бундай натижаларга эришиш учун куч ва имкониятимиз ҳам, салоҳиятимиз ҳам етади!», — деди у.
Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида реконструкция ишлари бошланди
Тошкент халқаро аэропортида учиб келиш залини кенгайтириш ишлари бошланди. Бино олд фасади олдинга сурилади, натижада терминал майдони деярли икки бараварга кенгаяди. Ушбу босқичда яна иккита багаж ленталарини ўрнатиш ва терминал ичида кутиб олувчилар учун кенг майдон яратиш режалаштирилмоқда.
«Заправкалар» ва улардаги нархлар бўйича маълумот берувчи «Avto24» иловаси тест режимида ишга тушди
Автомобилга бензин, метан ва пропан қуйиш, электромобилларни қувватлаш шохобчалари ҳақида маълумот берувчи «Avto24» иловаси тест режимида ишга туширилди. У орқали ҳайдовчилар қаерда ёқилғи қуйишни танлаши, нархларни солиштириши, «заправка»лардаги қўшимча қулайликлардан хабардор бўлиши мумкин.
Жиззахда Cobalt уриб юборган 4 ва 13 ёшли қизлар ҳалок бўлди
Бахмал туманида юқори тезликда ҳаракатланган Cobalt пиёдалар йўлидан ўтаётган 4 ва 13 ёшли қизларни уриб юборди, сўнгра қочиб кетди. Оқибатда опа-сингиллар воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳайдовчи ушланиб, вақтинча ҳибсхонага жойлаштирилди.
Наманганда икки бор унаштируви бекор бўлган қизини ўлдириб қўйган ота 10 йилга қамалди
Тўрақўрғонда 22 ёшли қиз иккинчи бор унаштирувни бекор қилиб, турмушга чиқишни рад қилди. Бундан ғазабланган ота сўроқ қилиш давомида қизини бўғиб ўлдириб қўйди. Суд отани 10 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Тошкент метросида ҳожатхона қуриладиган 9 та бекат номи маълум қилинди
Аввалроқ Тошкент метрополитенининг 9 та бекатида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона қурилиши ҳақида хабар берилганди. Метрополитен ушбу 9 та бекат номларини маълум қилди. Уларнинг 4 тасида қурилиш ишлари бошланди.
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз вафот этди
Фарғонанинг Данғара туманида Lacetti ва Damas иштирокида «авария» содир бўлди. Ҳодиса оқибатида Damas салонида кетаётган қиз вафот этган. Ҳайдовчи 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Туғуруқхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга $100 млн йўналтирилади
Президент Ўзбекистонда туғуруқхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга 100 млн доллар йўналтирилишини маълум қилди. Шунингдек, ҳукумат 884 минг нафар беморни уй шароитида реабилитация билан қамраб олиш бўйича янги тизимни жорий этади.
Ижтимоий аҳволи оғир мингта маҳаллада инфратузилмани яхшилаш учун 2 трлн сўм йўналтирилади
Ижтимоий аҳволи оғир 1 мингта маҳаллада инфратузилмани яхшилаш дастури амалга оширилади. Бунга 2 трлн сўм йўналтирилади.
Тошкентда ГЭС яқинидаги сувдан бедарак йўқолган эркакнинг жасади топилди
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 11 ноябрь куни ғойиб бўлган 24 ёшли йигитнинг жасади топилди. Унинг жасади 12 ноябрда Анҳор каналида эркак чўкиб кетгани ҳақида хабар келиб тушганидан сўнг, 4-ГЭС яқинидаги сувдан аниқланди.
Сирдарёда 5 млрд сўмлик газни ўғирлаган цех аниқланди
Сирдарёнинг Янгиер туманида ишлаб чиқариш цехи масъуллари табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб, 5 млрд 25 млн сўм зарар етказгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
«90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин» — Сречко Катанец
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец КХДРга қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида жамоа фақат бир тайм яхши ўйнаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди. «90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак», — деди у. Шунингдек, мураббий майдон сифатини танқид қилди.
Варшава 10 йил ичида ЙТҲдан ўлимларни икки бараварга қисқартирди. Қандай қилиб?
Сўнгги ўн йил ичида Польша пойтахти Варшава йўл-транспорт ҳодисаларидан ўлимни икки баравар қисқартиришга эришди. У бир вақтлар ҳайдовчилар ва пиёдалар учун энг хавфли шаҳарлардан бири эди. «Dunyouzbeklari.Com» бунга қандай эришиш мумкинлиги ҳақидаги Bloomberg материалини қайта ҳикоя қилади.
АҚШ, Испания, Италия ва Грециянинг Киевдаги элчихоналари «эҳтимолий ҳаво ҳужуми» туфайли ёпилди
АҚШнинг Киевдаги элчихонаси «эҳтимолий ҳаво ҳужуми» ҳақида маълумот олгач, ишини вақтинча тўхтатди. Киевдаги Испания, Италия ва Греция элчихоналари ҳам «ҳаво ҳужумлари хавфи юқорилиги» сабабли ёпилди. Айтилишича, бу Россиянинг дрон ва ракета зарбалари таҳдиди билан боғлиқ.
АҚШ Украинага пиёдаларга қарши миналар жўнатишни маъқуллади
АҚШда Донецк вилоятида рус қўшинларининг олдинга силжишини тўхтатиш ва Киев мудофаасини мустаҳкамлаш учун Украинага пиёдаларга қарши миналар етказиб беришга рухсат берилди.
Нью Йоркда 22 йил ичида илк бор қурғоқчилик ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди
АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида 22 йил ичида биринчи марта қурғоқчилик ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, шаҳар ҳукумати аҳоли ва корхоналарни сувни кўнгилли равишда тежашга чақирди.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!