• Пт. Ноя 7th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентнинг икки туманида “свет” вақтинча ўчирилади  — Дарё Янгиликлари


Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Мирзо Улуғбек туманларида 21 ноябрь куни электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

Маълум қилинишича, бунга электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб борилиши сабаб бўлади. 

Шу боис 21 ноябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

  • Бектемир тумани: “Ийк ота”, “Гулбоғ”, “Устозлар” ҳамда “Забардаст” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 08:00 дан 17:00 гача;
  • Мирзо Улуғбек тумани: “Геологлар”, “Геофизика”, “Ижодкор”, “Заковат”, “Алишеробод”, “Иқтидор” ҳамда “Жасорат” МФЙларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти соат 08:00 дан 17:00 гача.

Ушбу ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *