• Вт. Дек 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Путин бир шарт эвазига Трамп билан тинчлик масаласини муҳокама қилишга тайёр


“Россия президенти Владимир Путин Дональд Трамп билан Украинада ўт очишни тўхтатиш келишувини муҳокама қилишга тайёр”, деб ёзади Reuters бешта манбага таяниб.

Фото: AP

Агентликнинг аниқлик киритишича, Путин ҳар қандай сезиларли ҳудудий имтиёзлар эҳтимолини истисно қилади. Шунингдек, Россия Украинанинг НАТОга киришига ҳамда Украина ҳудудида НАТО қўшинларининг бўлишига ҳам рози бўлмайди.

Reuters’нинг беш нафар собиқ ва амалдаги россиялик амалдорларга таяниб хабар беришича, Кремль фронт чизиғидаги можарони музлатишга рози бўлиш эҳтимоли мавжуд. Музокаралар тўртта вилоятнинг, хусусан, ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятлари янги чегараларини аниқ белгилаш бўйича олиб борилиши мумкин.

Нашр манбалари Россия Харьков ва Николаев вилоятларидаги кичик ҳудудлардан воз кечиши мумкинлигини қайд этган.

Путин жорий йилнинг июнь ойида тинчлик музокараларини бошлаш учун Украина ўз маъмурий чегараларидаги барча тўртта янги ҳудуддан қўшинларини олиб чиқиб кетиши кераклигини таъкидлаган.

Нашр суҳбатдошлари Украинанинг НАТОга киришдан бош тортишини тинчликка эришишнинг яна бир муҳим шарти деб атаган.

“Айни дамда Кремль Киев учун хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилиш учун очиқ”, дейди россиялик расмийлар.

Россия ҳукумати Украинадан Қуролли кучлари сонини чеклашни ва рус тилини камситишни бас қилишни талаб қилиши мумкин. Мазкур талаблар 2022 йил баҳорида тайёргарлик кўрилган Истанбул тинчлик келишуви материалларида келтирилган.

Агентлик суҳбатлашган икки россиялик расмий сулҳ ҳужжати Истанбул келишувлари лойиҳасига ўхшаб кетиши мумкинлигини маълум қилган. Унга кўра, Украина АҚШ, Буюк Британия, Франция, Хитой ва Россиянинг хавфсизлик кафолатлари эвазига доимий бетарафликка рози бўлиши керак.

Кремлга яқин бўлган барча суҳбатдошлар Қримнинг келажаги муҳокама қилинмаслигини айтган. Икки манбанинг таъкидлашича, Байден Украинага АҚШ қуроллари билан Россия ҳудудига зарба беришга рухсат этгани можаронинг ечимини мураккаблаштириши ва кечиктириши мумкин.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *