Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юбориши, тижорат банкларида доллар сотув курсининг 12 900 сўмдан ошиши, Шавкат Мирзиёев бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатиши, 2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” деб эълон қилиниши — “Дарё” нашри бугун, 20 ноябрда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди
Опа-сингил бўлган 13 ва 4 ёшли қизлар воқеа жойида вафот этган.
Ўзбекистон тижорат банкларида доллар сотув курси 12 900 сўмдан ошди
Айримларида ушбу валюта 12 905 сўмдан сотилмоқда.
Қашқадарёдаги манзил-колонияда ток урган маҳкум вафот этгани айтилмоқда
Марҳум Муборак туманидаги 33-сонли манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган бўлган.
Маданий мерос агентлиги Андижондаги Бобур ҳайкали кўчирилиши юзасидан хулоса олиш учун тушунчалар берилганини маълум қилди
Маданий мерос бошқармаси томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур монументал санъат ёдгорлигини кўчириш масаласи юзасидан тегишли ташкилотларга Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашидан хулоса олиш учун тушунчалар берилган.
Шавкат Мирзиёев бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди
Унинг номзоди депутатлар муҳокамасига тақдим этилди.
Ўзбекистон Қуролли кучлари жанговар салоҳияти оширилади
Дунёда турли хатар ва таҳдидлар авж олиб бораётган шароитда Қуролли кучлар жанговар салоҳиятини оширишга эътибор кучайтирилади.
Ўзбекистонликларга Қозоғистон ва Тожикистонга ҳам ID-карта орқали ўтиш имконияти яратилади
Бундай тартиб ҳозирда Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасини кесиб ўтишда амал қилмоқда.
Ўзбекистонда 2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” бўлади
Бу ҳақда Қонунчилик палатаси мажлисида эълон қилинди.
“Дарё”даги мақоладан сўнг Андижон тумани ҳокимининг Captiva-5 сотиб олиш тўғрисидаги қарори бекор қилинишига оид тақдимнома киритилди
Адлия вазирлиги масъулларига кўра, тақдимномага асосан ҳокимнинг қарорини бекор қилиш белгиланган.
Ўзбекистонда заправкалар ҳақида маълумот берувчи илова тест режимида ишга тушди
Унда ёнилғи қуйиш, газ тўлдириш ва электр қувватлаш шохобчаларини топиш, нархларни таққослаш, борар манзилни аниқлаш мумкин.
Тошкентдаги ГЭСдан 24 ёшли йигитнинг жасади топилди
Йигит 11 ноябрь куни уйидан чиқиб кетиб бедарак йўқолган.
Қашқадарёда ишдан олинган ЙПХ ходими Пўлат Бобожоновга мурожаат йўллади. У ноҳақ ишдан бўшатилганини айтмоқда
“Вилоят ИИБ менинг қарамоғимда икки нафар вояга етмаган фарзандим ва турмуш ўртоғим, нафақадаги онам борлигини, уларнинг таъминоти менинг зиммамда эканига эътибор қаратмади. Шу сабаб ОАВ орқали чиқиш қилиб, шахсан Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновдан ёрдам сўраяпман”, дейди у.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бош вазир номзодини кўриб чиқишга бағишланган мажлиси суратларда
Янгиланган Конституциянинг 94-моддасига кўра, бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатларига киради.