• Вт. Дек 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Подъезлардан велосипед ва коляскаларни олиб кетилмоқда – Dunyouzbeklari.Com


Тошкент шаҳар ИИББ бундай хатти-ҳаракатларни «ўғриликнинг олдини олиш» мақсадида қилинаётганини маълум қилган, бироқ, ушбу чораларнинг самарадорлиги савол остида қолмоқда.

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг подъездларида қолдирилган болалар коляскалари ва велосипедларни Ички ишлар ходимлари олиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ бундай хатти-ҳаракатларни «ўғриликнинг олдини олиш» мақсадида қилинаётганини маълум қилди.

ИИББ Матбуот хизмати раҳбарига кўра, «қаровсиз қолган» болалар коляскалари, велосипедлар ва самокатлар энг яқин ИИБга олиб келинади. Ушбу жиҳозларнинг эгалари келганида уларга жаримасиз қайтариб берилади. Матбуот хизмати жарима ҳақидаги хабарлар ёлғон экани алоҳида таъкидлаган.

Ушбу чораларнинг самарадорлиги савол остида қолмоқда. Биринчи навбатда, болалар коляскалари ва велосипедларини ҳимоя қилиш яхши мақсад сифатида баҳоланса-да, Ичики ишлар органларининг асосий вазифаси жамоат хавфсизлигини таъминлаш эканлигини унутмаслик керак. Пойтахтда йўл ҳаракати хавфсизлиги, жиноятчилик ва ижтимоий муаммолар юзага келиб турганда ички ишлар органларининг бундай ташаббуслари жамоатчилик ўртасида танқидларга сабаб бўлган.

Айрим ижтимоий фойдаланувчиларнинг фикрича, ИИББ эътиборини анча муҳим муаммоларга қаратгани маъқул бўларди. Масалан, йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш, йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш бўйича кесин чоралар ёки жиноятчиликка қарши самарали курашиш каби масалалар Ички ишлар органлари учун биринчи ўринда бўлиши кераклигини ҳам эслатган.

Қайд этиш керак, Тошкентда кўп қаватли уйда яшовчи аҳоли учун болалар коляскаларини ва велосипедларини уйда сақлашга имконсизлиги сабабли жиҳозлар подъездларда қолдирилади. Бу муаммонинг асл ечими уни ўғриликдан ҳимоя қилиш учун махсус жойлар ташкил қилиш бўлиши мумкин, ички ишлар ходимларининг ҳаракатлари эса масалани ечиш ўрнига янада кўпроқ савол туғдиради.

 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *