21 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади. Президентнинг Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида фармони қабул қилинди.
Янги таҳрирдаги Конституциянинг 94-моддасига мувофиқ, президент тақдимига биноан Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколати ҳисобланади. Шунга кўра, Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига 24 нафар номзод тақдим этилди.
Ҳукумат аъзолари рўйхати:
Ачилбай Жуманиязович Раматов — Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари;
Джамшид Анварович Кучкаров — бош вазирнинг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири;
Жамшид Абдухакимович Ходжаев — бош вазирнинг ўринбосари;
Зулайхо Бахриддиновна Махкамова — бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси;
Лазиз Шавкатович Қудратов — инвестициялар, саноат ва савдо вазири;
Ботир Эркинович Захидов — камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;
Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов — қишлоқ хўжалиги вазири;
Шавкат Рахимович Хамраев — сув хўжалиги вазири;
Шерзод Саиджанович Хидоятов — қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;
Илхам Рустамович Махкамов — транспорт вазири;
Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов — энергетика вазири;
Бобир Фархадович Исламов — тоғ-кон саноати ва геология вазири;
Шерзод Хотамович Шерматов — рақамли технологиялар вазири;
Азиз Абдукахарович Абдухакимов — экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;
Асилбек Анварович Худаяров — соғлиқни сақлаш вазири;
Хилола Уктамовна Умарова — мактабгача ва мактаб таълими вазири;
Конгратбай Авезимбетович Шарипов — олий таълим, фан ва инновациялар вазири;
Адхам Ильхамович Икрамов — спорт вазири;
Озодбек Ахмадович Назарбеков — маданият вазири;
Акбар Джурабаевич Ташкулов — адлия вазири;
Бахтиёр Одилович Саидов — ташқи ишлар вазири;
Абдулла Хамидуллаевич Кулдашев — фавқулодда вазиятлар вазири;
Пўлат Раззақович Бобожонов — ички ишлар вазири;
Баходир Низамович Курбанов — мудофаа вазири.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.