Мundo Deportivo нашри «Олтин тўп-2024» соҳиби, «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родридан сайёрамизнинг энг яхши футболчиси кимлигини сўради. Испан юлдузи ўйлаб ҳам ўтирмасдан жавоб берди.
«Ҳеч шубҳасиз, бу — Месси. Криштиану туғма истеъдоди бўлмаса ҳам Месси билан тенглаша олди. Бироқ уларга қарши майдонда тўп сурганларгина фарқини билади. Роналду жарима майдонига киришини истамаймиз, бу бу «ўлим» билан баробар хавфли. Аммо Месси қандай қилиб бўлмасин жарима майдонига кириб келаверади ва кўпроқ хавф туғдиради. Тўп Мессидалигининг ўзи хавф. Лионелдан ҳар сафар тўпни олишга уринганимда чап бериб кетаверган», — деди Родри.