• Ср. Дек 11th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Хитойда криптовалютада пора олган амалдор коммунистик партиядан ўчирилди


Хитой Қимматли қоғозларни тартибга солиш қўмитасининг Фан ва технология назорати департаментининг директори Яо Цян лавозимидан четлатилди ва Хитой Коммунистик партияси (ККП) сафидан чиқариб юборилди. Бунга унинг криптовалютада пора олгани сабаб бўлган.

Бу ҳақда ККП интизомни текшириш бўйича марказий комиссияси маълум қилди. Бу Хитойда кузатилган биринчи шундай ҳолат.

Фото: Google Images

“Яо Цян асл миссиясидан юз ўгирган, ҳавойи шон-шуҳратга интилган, ўзини молиявий технологиялар соҳасида мутахассис деб ҳисоблаган ва шахсий манфаатлар учун маълум хизмат кўрсатувчи провайдерларни қўллаб-қувватлаган”, дейилади кузатув сайтида эълон қилинган баёнотда.

Текширув натижаларига кўра, у ўз назорати ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилгани, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда, дастурий-техник воситаларни харид қилишда ташкилотларга тегишли бўлмаган фойда олишга ёрдам бергани, шунингдек, виртуал валюталарда пора олгани аниқланди.

Унинг иши қўшимча текшириш ва жиноий жавобгарликка тортиш учун прокуратурага ўтказилди.

Фото: Tengrinews

Сўнгги ойларда Биткоин дунё молия бозорларида шов-шув кўтарди. Унинг нархи деярли 100,000 долларга яқинлашиб, уни яна бир бор диққат марказига олиб чиқди.

Биткоин бозор капиталлашуви бўйича энг қиммат активлар рейтингида кумушдан ўзиб кетди.

Айни пайтда криптовалютанинг бозор капитали 1,76 трлн доллардан ошади.

“Дарё” сайтида биткоиннинг нархи кескин кўтарилишига сабаб бўлган омиллар ҳақида материал эълон қилинган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *