• Вт. Дек 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Хитойда 83 миллиард доллардан ортиққа баҳоланаётган олтин конлари топилди


Хитойнинг марказий қисмидаги Хунан провинциясида катта олтин конлари топилди, дея хабар бермоқда Sinxua агентлиги геология бюросига таяниб.

Геологлар Пингжианг округидаги Вангу конида 2 км чуқурликда 40 дан ортиқ олтин сақловчи конларни аниқлади. Уларнинг умумий заҳиралари 300 тоннани ташкил этади, максимал олтин миқдори 1 тонна руда учун 138 грамм.

3 км чуқурликдаги захиралар 1 минг тоннадан ортиқ. Улар 600 миллиард юанга (83 миллиард доллар) баҳоланмоқда.

Фото: Sinxua

Конларни қидиришда янги технологиялар, жумладан, уч ўлчовли моделлаштириш қўлланилган.

18 ноябрь, душанба куни жаҳон бозорида олтин нархлари яна қимматлашди.

Олтин фьючерслари бир унция учун 2769,50 доллардан сотилмоқда. Spot бозорда қимматбаҳо металнинг нархи унция учун 2611,30 ни ташкил қилади.

Йил бошидан буён олтин нархи 23 фоизга ўсди. Бунга бир неча сабаблар бор.

Фото: Business

Биринчидан, АҚШ Федерал захира тизими асосий фоиз ставкасини пасайтира бошлаши мумкинлиги ҳақидаги кутилмалар кучаймоқда. Иккинчидан, Яқин Шарқ ва Украинадаги можаролар охири кўринмаяпти. Учинчидан, кўплаб мамлакатлар марказий банклари сўнгги 5 йил давомида олтинни ишончли ҳимоя активлари сифатида шиддат билан харид қилмоқда.

АҚШ Федерал захира тизими 15 ой давомида фоиз ставкаларини 5,25-5,5 фоиз даражасида ушлаб турибди. Бозорнинг асосий иштирокчилари 18 сентябрдан бошлаб АҚШ фоиз ставкасининг 25 пунктга пасайишини кутмоқда. Анъанага кўра, ставканинг бундай пасайиши олтиннинг қимматлашиши учун барча шароитларни яратади.

Bank of America мутахассислари яқин бир ярим йил ичида бир троя унсия олтин нархи 3 минг долларгача ошишини кутмоқда. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *