Корея ярим оролидаги вазият “термоядро уруши”ни келтириб чиқариши мумкин. Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин бу бўйича баёнот берди.
КХДР етакчисига кўра, улар Америка томони билан музокаралардан сўнг АҚШнинг “душманона сиёсати”га ишонч ҳосил қилган.
“Можаро томонлари ҳеч қачон… ҳар қандай дақиқада вайрон қилувчи термоядро урушига айланиб кетиши мумкин бўлган бундай хавфли ва кескин қарама-қаршиликка дуч келмаган”, дейди Шимолий Корея раҳбари Пхеньяндаги қурол-аслаҳа кўргазмасида.
У Вашингтон ўзининг стратегик воситалари ва иттифоқчи кучларини жойлаштириш, КХДРни жиловлаш мақсадида ядровий қуролдан жамоавий фойдаланиш ҳуқуқига эга ҳарбий блоклар тизимини кенгайтириш орқали вазиятни кучайтираётганини айтди.
Шимолий Корея ҳарбийлари Украинадаги урушда иштирок этмоқда
АҚШ президент Жо Байден КХДР ҳарбийларининг урушдаги иштирокига жавобан Украина армияси томонидан АҚШ ракеталарининг Россия ҳудудида нишонларга ишлатилишига рухсат берганди. Сўнгги ҳафталарда Украина, Жанубий Корея ва АҚШ разведкаси урушда иштирок этиш учун Шимолий Корея ҳарбийлари Россияга юборилгани ҳақида бир неча бор хабар берганди. Пхеньяннинг бундай хатти-ҳаракати БМТда хавотирга, НАТО ва Европа иттифоқи томонидан танқидга сабаб бўлган.
Сеул, Вашингтон ва Киев маълумотларига кўра, КХДР кучларининг бир қисми қарши ҳужумда иштирок этиш учун Украина билан чегарадош Курск вилоятига юборилган. Шу билан бирга, Шимолий Корея ҳарбийлари аллақачон ушбу ҳудудда йўқотишлар олиб бормоқда, деган Украина президенти Владимир Зеленский.