• Пн. Дек 9th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Умра тадбирларини ўтказиш учун лицензия олган турфирмалар рўйхати эълон қилинди



Дин ишлари бўйича қўмита Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги лицензия бериш бўйича танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ ғолиб деб топилган талабгорлар рўйхатини маълум қилди.

Қайд этилишича, лицензияда кўрсатилмаган манзил бўйича мазкур тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти билан шуғулланиш тақиқланади.

Рўйхат:

  1. Ihlos travel 1 МЧЖ (Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Ўзбегим МФЙ, Бобур шох кўчаси 40в-уй);
  2. Yuksak travel Air ХК (Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Б.Марғилоний кўчаси 3б-уй);
  3. Muhtasham travel МЧЖ (Наманган вилояти, Наманган ш, Шодлик МФЙ, А.Навоий кўчаси 2/1-уй, 3с-хонадон);
  4. Musaffo turizm xizmati МЧЖ (Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Бобур мавзеси 10,4-уй);
  5. Risola travel lux МЧЖ (Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Уйчи кўчаси 1-уй);
  6. Xorazm umra jamiyati МЧЖ (Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, П.Маҳмуд кўчаси 350-уй);
  7. Hikmat Umra Travel МЧЖ (Тошкент шаҳар, Миробод тумани, А.Темур шох кўчаси 43-уй, 41-хонадон);
  8. Real Dreams МЧЖ (Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 14-берк кўчаси, 75-уй);
  9. Travel with family МЧЖ (Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Кичик ҳалқа йўли 21-уй);
  10. Sofa Marva tour МЧЖ (Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё МФЙ, Кичик ҳалқа йўли 19-уй);
  11. B2 Management МЧЖ (Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ўрикзор кўчаси 124-уй);
  12. Safar time exclusive МЧЖ (Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 2-Чарх Камолон МФЙ, Бунёдкор кўчаси 2-уй).

Қўмита, шунингдек, Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатиш тақиқланганини эслатиб ўтди. Бу борадаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн сўм) этиб белгиланган.

2024 йил бошида Транспорт прокуратураси Туризм қўмитасидан Panorama Airways хусусий авиакомпанияси билан ҳамкорлик қилган ва минглаб Ўзбекистон фуқароларини Саудия Арабистонида қолиб кетишига сабабчи бўлган 39 та турфирма фаолиятини тўхтатиб туришни сўраганди. Турфирмаларнинг мансабдорларига жиноий иш қўзғатилган.

Кейинчалик ҳукумат қарори билан, «умрачи» турфирмалар 5 октябрдан бошлаб 1 млн долларни махсус жамғармага захира қилиши, хизматларни учинчи давлатлар орқали кўрсатмаслиги, Саудиядаги ҳамкор ширкатга фақат банк орқали тўлов қилиши ҳамда 2 йилдан кам бўлмаган тажрибага эга авиакомпаниялардан фойдаланиши керак бўлди (тўлиқ шартлар бу ерда).

Қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Умра лицензиясининг янги шартлари ҳақида изоҳ бераркан, «бу катта миқдор эмаслигини, бунга қадар 100 минг доллар қўйиш мажбурияти бўлганини, ўшанда 15 мингга яқин фуқаро Саудия Арабистонида қолиб кетгани ва уларнинг ҳаммаси ҳукумат томонидан олиб келинганини» эслатиб ўтди

«Биз монополия қилаётганимиз йўқ, бу ерда [шартларни бажаришга] салоҳияти бор 10 та бўладими ёки 15 тами, турфирмаларнинг ҳаммаси ўтади. Бу дегани битта Мусулмонлар идораси ёки 4−5 та фирма қолади дегани эмас. Бугун танловни эълон қиляпмиз, 15 кун ичида турфирмаларни ажратиб оламиз. Балки 15 та бўлар, балки 20 та кимнинг имконияти бўлса, ўшаларни қўямиз. Қимматлашиш бўлмайди, сифатли хизмат кўрсатиш бўлади», — деди у.

Ўзбекистонда Умра зиёратини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича сайёҳлик компаниялари рейтинги эълон қилинганди, ўшанда уларнинг сони 134 тани ташкил қилганди. Ҳозирда лицензия олган турфирмалар сони 12 тани ташкил этиши ҳисобга олинса, бозорда турфирмалар сони 90 фоиздан кўпроққа қисқаргани маълум бўлади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *