• Вт. Янв 21st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Реал” ярим ҳимоячисини ортга қайтариши мумкин — Дарё Янгиликлари


Мадриднинг “Реал” клуби қишки трансфер ойнасида “Манчестер Юнайтед”да ўйнаётган бразилиялик ярим ҳимоячи Каземирони ортга қайтариш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда Trivela хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

Манба берган хабарга кўра, Каземиро клубнинг ёш ярим ҳимоячиларининг ривожланишига ёрдам бера оладиган футболчи сифатида кўрилмоқда. Бундан ташқари, у ўйинчиларнинг сўнгги пайтларда олган жароҳатлари туфайли ярим ҳимоя ва ҳимоя тизимидаги муаммоларни ҳал қилишда ҳам ёрдам бериши мумкин.

Жорий мавсумда Каземиро “Юнайтед”нинг барча турнирларида 16 та ўйинда иштирок этди ва бразилиялик футболчи учта гол урди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил қилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *