• Вт. Дек 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Британия Apple ва Google’га қарши янги тергов ўтказмоқчи — Дарё Янгиликлари


Британия рақобат ва бозорлар бошқармаси (CMA) Американинг Apple ва Alphabet Inc таркибига кирувчи Google компанийларига нисбатан янги тергов бошлаши мумкин. Бу ҳақида Financial Times хабар берди.

Регулятор аввалроқ Apple сиёсати iPhone учун учинчи томон браузерларида янги функцияларни амалга оширишни мураккаблаштиришини аниқлаганди.

Фото: Reuters

CMA, шунингдек, Google ва Apple ўртасидаги даромадларни тақсимлаш бўйича келишув “iOS мобил браузер бозорида рақобат қилиш учун уларнинг молиявий рағбатларини сезиларли даражада камайтиради”, деган хулосга келган.

Регулятор фойдаланувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини тўплаб, кейин тўлиқ текширув ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши кутилмоқда.

Apple компанияси CMA текшируви натижаларига рози эмаслигини эълон қилди.

22 ноябрь кунидаги биржа савдолари давомида Apple акциялари 0,3 фоизга ошди, Alphabet’ники эса 1,7 фоизга арзонлашди.

Фото: “Теchxplore”

Аввалроқ АҚШ Адлия вазирлиги Googleъдан Чромеъни сотишни талаб қилаётгани хабар қилинганди.

Бунга компаниянинг онлайн қидирув бозорини ноқонуний монополияга олгани сабаб сифатида кўрсатилган.

“Монополияга қарши идоралар Google Chrome’ни сотишини хоҳлашмоқда, чунки браузер компаниянинг қидирув тизими қўлланиладиган асосий жой”, дейди Bloomberg агентлиги билан суҳбатлашган манба.

Октябрь ойида Меtа, Google, Apple ва бошқа электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар Ўзбекистонда 100 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлагани маълум қилинганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *