Россия учун мигрантлар муаммо эмас, муаммо — мамлакат ҳудудида ноқонуний юрган мигрантлар, деди РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.
«Қонун бузилган жойда барча турдаги жиноятлар, диний экстремизмдан тортиб гиёвандликкача томир отади. Муаммо мана шунда», — деди у.
«Мигрантлар — бизнинг эҳтиёжимиз. Чунки бизда демографик вазият жуда кескин. Дунёдаги энг катта мамлакатда яшаймиз, ўзимиз эса камчиликмиз», — таъкидлади Песков.