• Ср. Дек 11th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«Трамп Украина можаросига барҳам бериши мумкин» — Дарё Янгиликлари


Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Al Arabiya телеканалига берган интервьюсида АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Украина можаросини ҳал қилишга эриша олишини, бироқ Россия фақат ўзига ишониши айтиб ўтди.

“Биз сайланган президент Трамп прагматик шахс эканлигини яхши биламиз. У мазкур можарога имкон қадар тезроқ барҳам беришини омма олдида айтиб, ваъда берган. Трамп бу ишни амалга ошира олади, чунки барча ечимлар Вашингтонда бор», деди Медведев.

Фото: Репорт.аз

Шу билан бирга, у Москва ўз умидини Трампга ҳам, бошқаларга ҳам боғламаслигини таъкидлади: “Биз фақат ўз кучимизга таянамиз, мудофаа салоҳиятимиз нуқтайи назаридан ўзимизга ишонамиз. Ушбу можародаги шубҳасиз ғалаба қозонишимизга ишончимиз комил», деди Медведев.

Трамп 5 ноябрь куни бўлиб ўтган АҚШ президентлик сайловларида демократлар вакили Камала Ҳаррис устидан ғалаба қозонди. Унинг инаугурацияси 2025 йил 20 январда бўлиб ўтади. Трамп Украинадаги можарони имкон қадар тезроқ тўхтатиш ниятида эканини бир неча бор таъкидлаган.

Аввалроқ Reuters бешта манбага таяниб Россия президенти Владимир Путин Дональд Трамп билан Украинада ўт очишни тўхтатиш келишувини муҳокама қилишга тайёрлигини ёзганди.

Фото: AP

Агентликнинг аниқлик киритишича, Путин ҳар қандай сезиларли ҳудудий имтиёзлар эҳтимолини истисно қилади. Шунингдек, Россия Украинанинг НАТОга киришига ҳамда Украина ҳудудида НАТО қўшинларининг бўлишига ҳам рози бўлмайди.

Reutersънинг беш нафар собиқ ва амалдаги россиялик амалдорларга таяниб хабар беришича, Кремль фронт чизиғидаги можарони музлатишга рози бўлиш эҳтимоли мавжуд. Музокаралар тўртта вилоятнинг, хусусан, ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятлари янги чегараларини аниқ белгилаш бўйича олиб борилиши мумкин.

Нашр манбалари Россия Харьков ва Николаев вилоятларидаги кичик ҳудудлардан воз кечиши мумкинлигини қайд этган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *