Тошкент шаҳрида 22−25 ноябрь кунлари ўтказилаётган BYD e-Mobility Festa 2024 фестивали доирасида BYD автомобиллари кўргазмаси ва янги моделлар намойиши ўтказилди, дея хабар бермоқда унда қатнашган «Dunyouzbeklari.Com» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров.
Компания ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтаётган тадбирда Ўзбекистон бозорига олиб кирилиши режа қилинаётган бир қанча янги моделлар тақдим қилинди.
DENZA Z9GT
Люкс электромобиллар қаторидаги премиум автомобиль ҳисобланган DENZA Z9GT электромобиль ва гибрид версияларда таклиф этилади. Салон массаж функцияли ўриндиқлар, музлатгич ва юқори даражадаги аудиосистема кабилар билан таъминланган.
DENZA D9
Премиум синфдаги 7 ўриндиқли люкс миниван DENZA D9 электр ва гибрид версияларда таклиф этилади. Иккинчи қатор ўриндиқлари массаж функцияси билан жиҳозланган, салонда ҳаво тозалагич ва катта мониторлар ўрнатилган. Ушбу модел катта оилалар ва бизнес сафарлар учун мўлжалланган.
SEALION 07
Sealion 07 электромобилида 301 дан 523 от кучигача қувват таклиф қилинади. Салон катта багаж, кенг ва айланувчи сенсор экран каби функциялар билан жиҳозланган.
QIN L
BAO 8
BAO 5
YANGWANG U8
Мазкур моделлар 2025 йилдан бошлаб сотувга чиқарилиши режалаштирилмоқда. Ҳозирда уларнинг нархи номаълум.
Маълумот учун, фестиваль Alpomish муз саройида ўтказилмоқда ва у 25 нобяргача давом этади. Қатнашиш учун iticket.uz cайти орқали рўйхатдан ўтиб, чипта олиш мумкин. BYD автомобилини сотиб олишга қизиққанлар учун фақат фестиваль давомида махсус, вақти чекланган таклифлар ҳам тақдим этилади.