• Вт. Дек 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Фирибгарликда айбдор деб топилган собиқ адвокатдан етказилган зарарлар ундирилди


Андижонлик адвокат (эндиликда собиқ) З.0. фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбдор деб топилиб, суд ҳукми билан тегишли жавобгарликка тортилди.

У жами 14 нафар фуқародан яқинларини қамоқдан чиқариб бериш ва оқлаш каби ҳаракатларни амалга ошира олишига ишонтириб, 3 миллиондан 33 миллион сўмгача, жами 195 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритилгани айтилади.

Ҳукм қонуний кучга киргач, ижрога қаратилди. Ижро ҳаракатлари давомида собиқ адвокат томонидан фуқароларга етказилган зарар пуллари тегишли ҳисоб рақамларга ўтказиб берилиши таъминланди, дея хабар бермоқда МИБдаги манбамиз.

Бундан кўринадики, тергов пайтидаёқ етказилган зарарлар ундирилган, бироқ бу унинг лицензияси дарҳол қўлига тутқазилиб, адвокатлик фаолиятини келган жойидан давом эттириши мумкинлигини англатмайди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *