Финляндиянинг Finnair авиакомпанияси учувчилар касаба уюшмасининг иш ташлаши сабабли 9 ва 13 декабрь кунлари 300 га яқин рейсни бекор қилмоқда.
“Finnair Финляндия учувчилар иттифоқи (SLЛ) норозилиги туфайли парвозларни бекор қилишга мажбур. Иш ташлаш доирасида учувчилар 9 ва 13 декабрь кунлари парвозларни амалга оширмайди. Тахминан 300 та рейс бекор қилинади”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, иш ташлаш туфайли парвозларни бекор қилиш оқибатлари авиакомпаниянинг қарийб 33 минг нафар мижозига таъсир қилади.
Ўтган йилнинг декабрь ойидан бери Финляндияда иш ташлашлар турли соҳаларда, хусусан, болалар боғчаларидан тортиб саноат ишларигача бўлган соҳаларда ўтказилмоқда. Касаба уюшмалари бош вазир Петтери Орпонинг пенсиялар, касаллик таътиллари ва ишсизлик нафақалари, суғурта мукофотлари, ишдан бўшатишни соддалаштириш, иш ташлашлар муддатини қисқартириш ва бошқа масалаларга тааллуқли кабинет ислоҳотларига норозилик билдирмоқда.
Финляндия саноат конфедерацияси ҳукумат ислоҳотларига қарши сиёсий иш ташлашлар натижасида Финляндия иқтисодиёти, бизнеси ва иш жойларига етказилган жами зарар 2 миллиард еврога яқинлашди. Бўлиб ўтган иш ташлашлар кутилган натижага олиб келмаган ва Вазирлар Маҳкамаси имтиёзларга рози бўлмаган.
- Аввалроқ Бельгиянинг Шарлеруа халқаро аэропорти хусусий хавфсизлик компанияси ходимларининг иш ташлаши сабабли барча учиб кетиш рейсларини бекор қилгани ҳақида хабар берилган эди.