• Ср. Дек 11th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Пентагон АҚШнинг Исроил хавфсизлигига содиқлигини яна бир бор эслатди 


АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин ва исроиллик ҳамкасби Исроил Кац билан телефон орқали мулоқот қилди. Пентагон раҳбари АҚШнинг Исроил хавфсизлигига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади ва Ғазо секторидаги оғир гуманитар шароитни эслатди.

Фото: AP/ Пентагон раҳбари Ллойд Остин

“Ллойд Остин минтақавий таҳдидларни кўриб чиқиш, Исроилнинг жорий операцияларини муҳокама қилиш ва Қўшма Штатларнинг Исроил хавфсизлигига содиқлигини яна бир бор тасдиқлаш учун Исроил Кац билан суҳбатлашди”, дейилади Пентагон веб-сайтида.

Остин, шунингдек, Ливан қуролли ҳамда тинчликпарвар кучлари хавфсизлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлаган. Вазирнинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар Ливандаги “Ҳизбуллоҳ”га қарши урушни дипломатик йўллар билан тугатишни тўғри деб ҳисоблайди.

АҚШ мудофаа вазири ҲАМАС ҳаракати билан жанглар давом этаётган Ғазодаги гуманитар шароитларни яхшилаш бўйича чора-тадбирларни давом эттиришга чақирди.

Исроил Кац 6 ноябрдан бери Исроил мудофаа вазири лавозимида ишлаб келмоқда. Илгари у мамлакат Ташқи ишлар вазирлигини бошқарган. Кац ҳамда Пентагон раҳбарининг илк суҳбати 8 ноябрь куни бўлиб ўтган эди.

Ҳилл нашри аввалроқ АҚШ Сенати Исроилга қурол-яроғ сотишни блокировка қилишни назарда тутувчи учта резолюциясини қабул қилмагани ҳақида хабар берган эди.

Фото: AFP/ Минбарда Берни Сандер АҚШ Конгрессида Исроилга қурол сотишни чеклаш бўйича берилган саволларга жавоб бермоқда 

Таклиф этилган учта резолюцияга 100 сенатордан 60 дан ортиғи қарши чиқди, фақат 17 нафари қўллаб-қувватлади. Резолюциялар танк қуроллари, гранатомётлар учун ўқ-дорилар, шунингдек, бомбаларни бошқариш мосламаларига алоқадор бўлган. Ҳужжатлар муаллифлари Демократлар ва мустақил сенатор Берни Сандерс бўлиб, улар АҚШ президенти Жо Байденнинг Исроилга нисбатан сиёсатидан норози. 

Сандерс резолюциялар “Ғазо сектори ва Ливандаги тинч аҳолига қарши ҳалокатли оқибатларга олиб келган ҳужум қуролларига” қаратилганини айтди. Сенатор чекловлар Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш қобилиятига таъсир қилмаслигини таъкидлади. Бироқ унинг таклифларига қарши чиққан қонунчилар бунга рози эмас. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *