• Ср. Дек 11th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширилганда Бизнес-омбудсман хабардор этилади


«Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди

Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан:

  • жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади;
  • «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими жорий этилади.

Электрон тизимда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.

Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилмайди.

2025 йил 1 январдан қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади:

  • фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш;
  • мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш;
  • ходимлар сонини яшириш.

2025 йил 1 мартдан бошлаб судда иш юритиш тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатилганда, давлат божи биринчи инстанция судида — 70 фоизи, апелляция ва кассацияда — 30 фоизи қайтариб берилади.

Фармон билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартиби жорий этилади.

Бунда текшириладиган тадбиркорлик субъекти аниқ бўлмаган ҳолатларда, текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида Бизнес-омбудсман хабардор этилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *