Мудофаа вазири лавозимида фаолият юритган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов президент фармони билан Ўзбекистон ДХХ раиси этиб тайинланди. ДХХнинг собиқ раҳбари генерал-лейтенант Абдусалом Азизов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди.
Ўзбекистон президенти фармони билан Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилган генерал-лейтенант Абдусалом Азизов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилгани маълум бўлди.
Азизов 2019 йил февралидан буён Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди. Бунгача у 2017 йилнинг сентябридан Мудофаа вазирлигини бошқариб келган.
2002-2006 йилларда “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси бошқаруви раиси бўлган.
2006 йил сентябридан 2008 йил ноябригача “Ўзнефтмаҳсулот” корхонасини (“Ўзбекнефтгаз” шўба корхонаси) бошқарган.
2008 йилнинг ноябрь ойида у Ички ишлар вазирлигига қайтиб, ўша йилнинг ноябрь декабрь ойларида Ички ишлар вазири ўринбосари, 2008 йилнинг декабридан 2009 йилнинг декабрига қадар — Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
2009-2017 йилларда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган.