Исроилнинг Иорданиядаги элчихонаси яқинида отишма юз берди: уч полициячи яраланди, ҳужумчи ҳалок бўлди.
Аммандаги Исроил элчихонаси яқинида юз берган отишма натижасида полициячилар яраланди, дея хабар бермоқда Reuters хавфсизлик кучларидаги манбасига таяниб. Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, отишма содир этган шахс ўлдирилган.
Reuters аввалроқ элчихона ҳудудида ўқ узилгани ҳақида хабар берган эди. Полиция ҳудудни ўраб олди ва маҳаллий аҳолини уйларини тарк этмасликка чақирди.
Агентлик таъкидлаганидек, бу ҳудудда Исроилга қарши намойишлар доимий равишда ўтказилиб келинмоқда, улар 2023 йилда Исроилнинг Ғазо секторида ҳарбий амалиёти бошланганидан бери тез-тез бўлиб бормоқда.