АПЛнинг 12-туридан ўрин олган марказий учрашув — “Манчестер Сити” – “Тоттенҳэм” баҳси 23 ноябрь куни ўтказилди.
Мазкур ўйинда лондонликлар рақиблари дарвозасига жавобсиз тўртта гол урди. Ушбу мағлубиятдан сўнг “шаҳарликлар” бир қатор антирекордларни ўрнатди.
Жумладан, “Манчестер Сити” 1956 йилда “Челси”дан кейин кетма-кет бешта ўйинда мағлуб бўлган биринчи амалдаги Англия чемпиони бўлди.
Шунингдек, “Ман Сити” 2017 йилдан бери илк бор 4 та гол фарқи билан мағлуб бўлди.
Шу билан бирга, Гвардиола мураббийлик фаолиятида биринчи марта кетма-кет 5 та мағлубият аламини тотиб кўрди.
Бундан ташқари, “Ман Сити” 2022 йилдан бери илк бор АПЛда ўз уйида мағлуб бўлди. “Ман Сити” 2006 йилдан бери биринчи марта кетма-кет 5 ўйинда мағлуб бўлди.
Маълумот учун, АПЛ доирасида “Манчестер Сити”нинг кейин ўйини “Ливерпуль”га қарши бўлиб ўтади.