Ички ишлар вазирлиги якшанба куни вазир Пўлат Бобожонов буйруғи билан унинг бошқармаларида раҳбар лавозимларда ишлаган икки ходим ишдан бўшатилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, ИИВ Тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати бошлиғи, полковник Ахроржон Халимжонович Атхамов ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Бахтиярович Ташходжаев лавозимидан олинди.

Шу билан бирга, пойтахт ИИББ бошлиғи Азиз Тошпўлатовнинг буйруғи билан Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Тимур Акрамович Собиров лавозимидан озод этилганини маълум қилди.