• Ср. Дек 11th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Андижоннинг иккита туманида 966 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилди — Дарё Янгиликлари


Андижон вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда, деб хабар берди “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати.

Фото: “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Балиқчи туманида фаолият юритувчи “Т.Т.” МЧЖ масъул шахслари тўғридан тўғри тармоққа улаб, 630 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган. 

Фото: “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати

Шунингдек, Андижон тумани “Б.Ч.” ва “О.Р.” хусусий корхоналари масъул шахслари тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 366 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган. 

Фото: “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Жиззахда 1,1 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахс ушлангани, бундан ташқари, учта вилоятда жами 628 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

Аввалроқ Сирдарёда 683 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахс ушланган эди. Шунингдек, Сирдарёдаги маиший хизмат кўрсатиш шохобчасида 325 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилгани аниқланганди.

Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкентда жами 2 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилгани ҳақида хабар берилган эди. Ангрендаги метан заправка 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан, Самарқанддаги метан заправкада 6,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *