“Толибон” Ҳирот шаҳридаги аёллар кафесининг фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Hasht-e Subh Daily хабар берди.
Афғонистон муваққат ҳукуматининг Ҳиротдаги штаб-квартираси кафе ёпилганини тасдиқлади. Манбаларга кўра, “Толибон” аниқ бир сабаб кўрсатмай, кафени муҳрлаб қўйган. Ўзини “Толибон” деб таништирган гуруҳ агентлари аввалроқ кафеларни ёпиш билан таҳдид қилган. Улар кафелардаги аёллар ҳижобга риоя этмаслиги, мусиқа тинглашда давом этишини даъво қилган.
“Толибон” ҳаракати аёлларга эркаклар бўлган ресторан ва кафеларга боришни тақиқлаганидан сўнг, Ҳирот шаҳрида аёл тадбиркорлар томонидан фақат аёлларга хизмат кўрсатадиган бешта кафе очилди. Тадбиркорлар овқатланиш шохобчаларининг ёпилиши 7 минг доллардан 22 минг долларгача зарар келтиришини айтмоқда. Бундан ташқари, ўнлаб аёллар ишсиз қолади, уларнинг аксарияти оиласининг ягона боқувчиси ҳисобланади.
Афғонистон муваққат ҳукумати сентябрь ойида 114 саҳифадан иборат ва 35 моддани ўз ичига олган фазилатлар ва иллатларга оид янги қонунларни эълон қилганди. Бу қоидалар аёлларни қўшиқ айтиш ва оммавий ўқишдан чеклайди. Шунингдек, аёллар ёпиқ кийинишлари ва бегона эркаклар билан кўз алоқасига киришишдан сақланишлари шарт. Канада, Австралия, Германия ва Нидерландия аёллар дискриминацияси туфайли Халқаро судга “Толибон” устидан даъво аризаси билан мурожаат қилмоқчи.
Афғонистонда аёлларга нисбатан жорий қилинган айрим тақиқлар қуйидагилар: