“Манчестер Сити” ўзининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд билан шартномасини узайтириши кутилмоқда. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, томонлар келишувни 2029 йилнинг ўрталарига қадар узайтиради.
Ҳоланд янги шартномага 2024 йилнинг охирида имзо чекиши кутилмоқда.
Хабарга кўра, Гвардиоланинг “Сити” билан шартномани узайтиргани норвегиялик футболчининг қарорига ижобий таъсир қилган.
Ҳоланд билан “Ман Сити” ўртасидаги амалдаги келишув 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.
Маълумот учун, Эрлинг жорий мавсум АПЛ доирасидаги 12 та ўйинда 12 та гол урган.