38 ёшли хонанда Муниса Ризаева 24 ноябрь куни илк марта она бўлди. У Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида жойлашган клиникалардан бирида ўғил фарзандни дунёга келтирган. Бу ҳақда хонанданинг яқинлари ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилишди.
Муниса бир неча кун аввал Instagramъдаги саҳифаси орқали мухлисларининг саволларига жавоб берар экан, фарзандини кесарча кесиш йўли билан дунёга келтиришни режалаштираётгани ҳақида айтиб ўтганди. Шунингдек, хонанда бир муддат аввал фарзандига Муҳаммад ёки Даниэль исмини қўймоқчи эканлигини ҳам маълум қилган. Муниса Аргентина тиббиётининг ривожланганлиги бўйича дунёда 33-ўринда туришини айтиб, айнан шунинг учун фарзандини айнан Буэнос-Айресда дунёга келтириши ҳақида ҳам гапириб ўтган.
Маълумот учун, Муниса Ризаева 2023 йилнинг 7-сентябрьида беларуслик Арсений исмли йигитга турмушга чиққан эди. Хонанда фарзанд кутаётгани ҳақидаги янгиликни мухлисларига 2024 йилнинг май ойида маълум қилганди.
Муниса Ўзбекистонга 2025 йилнинг мартида қайтишни режалаштирмоқда. У Instagram саҳифаси орқали мунтазам равишда алоқага чиқиб, ҳомиладорлик даври қандай ўтаётгани ҳақидаги саволларга жавоб бериб келаётган эди.